20 Май 2012
-->
Тажрибадан -
Маълумотлар базалари
Ассалмоу алейкум. Ушбу мақола SQL Server маълумотлар базасидан эхтиёт нусхаси (backup) ни олишни ва базани эхтиёт нусхадан тиклашни тўғри ташкиллаштириш ва бунда нималарни эътиборга олиш кераклиги хақида.
Илк қадамлар
Тақдир тақозоси билан сиз маълумотлар базаларини бутлигига ва SQL-серверни тўхтамай ишлаб туришига жавобгар бўлсангиз, сизни энг биринчи бўлиб ўйлантирган нарсалардан бири бу бэкаплар (эхтиёт нусха). Чунки бехостдан базаларингиз билан бирор корхол юз берса ва сизда бэкап йўқ бўлса, сизга хам корхонага хам яхши бўлмаслиги аниқ. Аммо бэкаплар хақидаги тиниқ хаёлдан ташқари жуда хам кўп хар хил саволлар келиб чиқади: нимадан бошлай? барча базаларни бирга бэкап қилайми ёки хар бирини алохидами? тўлиқ бэкап қилайми? Балки фақат логларни бэкап қилганим яхшимикин? Келинг шу холатларга аниқлик киритиб оламиз.
Биринчи бўлиб иккита асосий масалага ойдинлик киритиб олиш лозим:
1. Хар бир базанинг тутган ўрни корхона учун қанчалик мухим?
2. Қандай вақт оралиғи учун маълумотлар йўқотилишига йўл қўйиш мумкин?
Батафсил ...